Актриса Лола Элтоева нега реклама ва клипларда деярли суратга тушмаслигини «Kinorama.uz» сайтига берган интервьюсида изоҳлаб ўтди. Бу ҳақда «Даракчи.uz» хабар бермоқда.
«Ҳозирча тушган таклифларга рад жавобини беряпман. Бу мен клип ва рекламаларда роль ижро қилмайман, дегани эмас. Агар ҳар томонлама мени қониқтирадиган сценарий бўлса, клип ёки рекламага танланган мавзу мени қизиқтирса, кичкина эпизод бўлса-да, юракни жиззиллатадиган нимасидир бўлса мен уни ижро этаман. Кичкинагина икки дақиқалик рекламага ҳам бутун бошли асардай қарайман. У бутун вужудимни шундай қамраб олиши керакки, мен ижро қилган ролимдан қониқишим лозим. Қандай роль бўлишидан қатъий назар, ижодкор сифатида менинг очилмаган қирраларимни намоён қилиши керак. Мабодо шунақа таъсирли рол таклиф қилишса, ўйлаб кўришим мумкин», — деди актриса.
Изоҳ (0)