2016 йилда Италия муҳожирларни қабул қилишга 1,5 миллиард евро сарфлайди. Бу ўтган йилгидан 500 миллион еврога кўпроқдир, деб маълум қилади «ТАСС».
Италия ИИВ миграция ва фуқаро эркинликлари масалалари департаменти раҳбари Марио Морконенинг агентлик билан суҳбатда айтишича, йил бошидан бугунга қадар мамлакат 140 минг муҳожирни қабул қилган.
«Ўтган йил давомида бу кўрсаткич 100 мингдан бироз ошган эди», — таъкидлади амалдор.
«Табиийки, бу қабул учун кўпроқ харажат бўлишини кўзда тутади. Жорий йилдаги харажатлар 1,5 миллиард еврони ташкил этади», — қўшимча қилди Морконе.
Изоҳ (0)