24 июлдан 3 августгача бўлган даврда Жанубий Кореяда ҳукм сурган жазирама об-ҳаво туфайли камида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Корея хасталикларни назорат қилиш ва бартараф этиш марказига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, ҳисобот даврида иссиқ урган 411 кишига тиббий ёрдам кўрсатилгани маълум. Жорий йилда иссиқ об-ҳаводан жами 909 киши азият чекди. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 705 кишига тенг бўлган эди.
Ўша кунлари Сеулда ҳаво ҳарорати сояда 36 даражани, бир қатор бошқа шаҳарларда эса 37 даражани ташкил этган эди.
Изоҳ (0)