АҚШнинг RC-135V стратегик разведкачи самолёти 5 август куни яна бир бора Россиянинг Болтиқбўйидаги ҳаво чегараларига яқинлашди. Бу ҳақда, авиация ҳаракатини кузатувчи сайтларнинг маълумотларига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, 64-14844 борт рақамига эга самолёт Буюк Британиядаги «Милденхолл» авиабазасидан учиб чиқиб, Болтиқ денгизи тарафидан Калининград вилояти чегараларига яқинлашган.
Охирги пайтларда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Узоқ Шарқ ва Болтиқ минтақасида Россия чегараларига яқин ҳудудда разведка парвозларини кўплаб амалга оширмоқда. Охирги уч ой мобайнида RC-135 самолётлари Калининград вилояти сарҳадларига 40 марта яқинлашгани маълум.
Изоҳ (0)