Эронда қотилликларда ва миллий хавфсизликка дахл қилишда айбланиб 20 киши қатл қилиниши муносабати билан Европа Иттифоқи Теҳронга ташвишдалигини билдирди. Бу ҳақда, Европа ташқи сиёсий хизмати вакилига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Евроиттифоқ яна бир бора ҳар қандай вазиятда ҳам қатл жазосининг қўлланилишини қабул қилмаслигини билдиради», — дейилади 4 август куни тарқатилган коммюникеда.
Ҳужжатда таъкидланишича, ўлим жазоси қаттиққўл, ғайриинсоний жазо бўлиб, инсон дахлсизлиги ва ор-номусини инкор қилиш демакдир ва шу боис тутиб турувчи омил сифатида баҳоланиши мумкин эмас.
Изоҳ (0)