Кремль Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг 9 август куни бўлиб ўтадиган учрашуви якунларига кўра икки давлат муносабатларини қайта тиклаш йўллари топилишини кутмоқда. Бу ҳақда, Кремль расмий вакили Дмитрий Песковнинг баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Муносабатларимизни қандай, қанақа суръатларда ва қандай тартибда қайта тиклашимиз борасида жиддий фикр алмашинуви кутилмоқда», — деди у.
«Кун тартиби кутилганидек бўлади, — сўзида давом этди Песков. — Россия самолёти билан боғлиқ маълум воқеага қадар РФ ва Туркияни илғор шериклик муносабатлари бирлаштириб турган эди: савдо-иқтисодий ва инвестицион мавзулар мажмуи бўйича ҳамкорлик олиб борилаётганди, сиёсий мулоқот ҳам жуда яқин эди».
Изоҳ (0)