Халқаро Чемпионлар Кубоги турнирида иштирок этаётган Англия ва Испания чемпионлари 3 август куни ўзаро тўқнаш келди.
«Лестер» ва «Барселона» клублари ўртасидаги беллашув каталонияликларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.
Биринчи бўлимнинг ўзида «Барселона» 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Мунир ўз номини таблога икки бор ёздириб қўйган бўлса, Луис Суарес яна битта голга муаллифлик қилди.
Иккинчи бўлимга келиб инглизлар сафидан Муса дублга эришиб, ҳисобни минимал кўринишга олиб келганди. Ўйин асосий вақти якунига 4 дақиқа қолганида Мухика якуний натижани ўрнатди.
«Лестер» бунга турнирдаги биринчи ўйинида Шотландия чемпиони «Селтик» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида зафар қучганди. Иккинчи ўйинда эса Франция чемпиони «ПСЖ»дан 0:4 ҳисобида енгилган.
«Барселона» турнирдаги биринчи ўйинида «Селтик»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи ўйинда эса Англия чемпионини ҳам 2 та гол фарқи билан ортда қолдирди. Учинчи учрашувни Луис Энрике жамоаси 6 август куни «Ливерпуль»га қарши ўтказади.
International Champions Cup—2016 3 август, чоршанба
Изоҳ (0)