Франциянинг Ле-Ман шаҳридаги қамоқхонада гаровга олинган икки киши озод қилинди, жиноятчининг ўзи эса қўлга олинди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Бир муддат илгари номи келтирилмаётган маҳбус бошқа бир маҳбусни ва қўриқчилардан бирини гаровга олгани маълум бўлган эди. Музокаралар билан бир пайтда тутқунларни озод қилиш операцияси ҳам бошлаб юборилди. Бир неча дақиқа муқаддам Франция махсус мўлжал кучлари гаровдагиларни қутқариб олди.
Маҳбус гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси туфайли қамалган бўлиб, 2021 йилгача ҳибсда ўтириши лозим эди.
Изоҳ (0)