Туркия Илмий-тадқиқотлар кенгаши биносида махсус операция ўтказилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
NTV телеканали оммавий ҳибсга олишлар ҳақида хабар бермоқда.
Аввалроқ Туркия бош вазири Биноли Йилдирим мамлакатда давлат тўнтаришига уринишдан сўнг 58 611 киши ишдан четлаштирилгани, 3 499 киши ишдан бўшатилганлиги ҳақида маълум қилган эди.
Изоҳ (0)