Гондурасда 2 август, сешанба куни бир йўла тўрт нафар чақалоқ микроцефалия хасталиги билан дунёга келди. Ушбу оғир асорат билан туғилган чақалоқларнинг умумий сони эса 14 нафарга етди. Бу ҳақда республика соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб, La Prensa газетаси маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ақлий заифлик ҳамда кўриш ва эшитиш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарувчи микроцефалия — бош суяги ҳажмининг кичрайиши чақалоқлар онасининг ҳомиладорлик давомида Зика вирусини юқтириб олганлиги туфайли юзага келганлиги тахмин қилинмоқда.
Баъзи маълумотларга қараганда, яқин ҳафталар давомида ушбу хасталик билан туғилган болаларнинг сони бир неча ўн баробарга ортиши мумкин. Мамлакатдаги 500 нафардан ортиқ ҳомиладор аёлда Зика безгаги қайд этилганлиги маълум қилинган.
Изоҳ (0)