Фавқулодда вазиятлар хизмати Дубай аэропортида Emirates компаниясига тегишли самолётнинг бортида келиб чиққан ёнғинни бартараф этди. Бу ҳақда Дубай шаҳри маъмуриятининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди.
Хабарда қайд этилишича, Boeing-777 самолёти ичида бўлган барча йўловчилар ва экипаж аъзолари муваффақиятли эвакуация қилинди.
Emirates компаниясининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинишича, ҳаво кемаси бортида 282 йўловчи ва 18 нафар экипаж аъзоси бўлган. Саёҳатчиларнинг аксарияти – 226 нафари Ҳиндистон фуқароси бўлган. Бундан ташқари, самолётда БАА, АҚШ, Туркия, Ирландия, Австралия, Бразилия, Германия ва бошқа мамлакат фуқаролари бўлган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 3 август куни Ҳиндистоннинг Тривандрам шаҳридан Дубайга учаётган Boeing-777 самолёти муваффақиятсиз қўнишни амалга оширгани туфайли унинг бортида ёнғин келиб чиқди.
Изоҳ (0)