Суриянинг Алеппо шаҳридаги шифохонада жангарилар томонидан уюштирилган кимёвий ҳужумнинг олти қурбони ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Алеппо вилояти тиббиёт бошқармаси раҳбари Муҳаммад Хаззурийнинг сўзларига қараганда, террорчилар шаҳарнинг эски қисмида кимёвий қурол қўллаган.
Газдан бўғилиб қолган яна 14 киши оғир аҳволда шифохонада ётибди.
Кимёвий ҳужум ҳақидаги хабар 2 август куни Сурия армияси назорати остидаги Саъд ал-Авомид кварталидан келди.
Изоҳ (0)