Рио-де-Жанейро Олимпиадасининг очилиш маросими 5 август куни бўлсада, қолган спорт мусобақаларидан узоқроқ давом этадиган футбол турнири 3 августдан эътиборан старт олади. Бу борада мусобақани аёл футболчилар бошлаб беради.
Тошкент вақти билан 21:00 да Швеция ҳамда ЖАР аёллар терма жамоалари Рио—2016 нинг илк расмий турнирини бошлаб беради. 23:55 дан бошлаб эса футбол мухлислари мезбон Бразилия аёлларининг Хитойга қарши беллашувини томоша қилиши мумкин бўлади.
Аёллар ўртасидаги футбол турнирида дунёнинг 12 та энг кучли термалари иштирок этмоқда. Улар 3 та гуруҳга бўлиб чиқилган. Дастлабки икки ўрин эгалари чорак финалга йўл олади. 3 та гуруҳ якунига кўра 3-ўринни қўлга киритган энг яхши икки терма жамоа ҳам чорак финалчилар қаторига қўшилади.
Рио—2016. Аёллар футболи
«E» гуруҳи | «F» гуруҳи | «G» гуруҳи |
Бразилия | Канада | Колумбия |
Швеция | Германия | Франция |
ЖАР | Зимбабве | АҚШ |
Хитой | Австралия | Янги Зеландия |
Эркаклар футбол мусобақасида 16 та терма жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни қўлга киритган терма жамоалар чорак финал йўлланмасига эга чиқади.
Рио—2016. Эркаклар футболи
«А» гуруҳи | «B» гуруҳи | «C» гуруҳи | «D» гуруҳи |
Бразилия | Колумбия | Мексика | Аргентина |
Дания | Швеция | Германия | Португалия |
ЖАР | Нигерия | Фижи ороллари | Жазоир |
Ироқ | Япония | Жанубий Корея | Гондурас |
Изоҳ (0)