Янги авлод Chevrolet Camaro — ZL1 трекли модификацияси 650 от кучига тенг двигателга эга бўлди. Бу икки эшикли автомобилнинг март ойида Нью-Йоркда бўлиб ўтган оммавий тақдимотида эълон қилингандан ўн от кучига кўпдир, дея хабар берди Motor нашри.
Chevrolet Camaro ZL1 6,2 литрли компрессорли саккизлик моторга эга бўлди.
Двигатель олти поғонали механик ёхуд General Motors ва Ford томонидан ишлаб чиқарилган янги ўн диапазонли автоматик трансмиссия билан уйғунликда ишлаши мумкин.
Спорткарнинг динамик тавсифлари маълум қилинмаган. Ундан аввалги авлод 3,9 сонияда тезлигини соатига 96 километргача ошира олади. Унинг максимал тезлиги эса соатига 296 километрни ташкил этади.
АҚШда Chevrolet Camaro ZL1 нинг нархи 60 минг доллардан бошланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)