Аргентина терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Эдгардо Бауса яқин орада «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси билан учрашмоқчи, деб хабар беради «Чемпионат».
«Биз Месси билан ҳам, унинг оила аъзолари билан ҳам алоқага чиқмадик. Мен Месси билан учрашиб, у билан суҳбатлашмоқчиман. Уни ҳеч нарсага ишонтириш керак эмас, шунчаки футбол ҳақида гаплашиш керак. Футболчи бўлганлар финалдаги мағлубиятдан сўнг умидсизлик нима эканини билади. Лионелга қандай ишламоқчи эканимизни айтиб бериш керак. Месси майдонда нима қилиш кераклиги ва қандай қарорлар чиқариш ҳақида аниқ тасаввурга эга», – деди Эдгардо Бауса.
Маълумот учун, Эдгардо Баусанинг сўнгги иш жойи Бразилиянинг «Сан-Паулу» клуби бўлган. 58 ёшли мутахассиснинг қўли остида Эквадорнинг «ЛДУ Кито» жамоаси 2008 йилда, Аргентинанинг «Сан-Лоренсо» клуби 2014 йилда Либертадорес Кубогини қўлга киритган эди.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси Чилига қарши (0:0, пенальтилар бўйича: 2:4) Америка Кубоги–2016 финалида учралган мағлубиятдан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилганди.
Изоҳ (0)