Туркия шимолидаги Бингўл вилоятида курд жангарилари уюштирган ҳужум оқибатида полиция махсус кучларининг беш хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда, NTV телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Жангарилар йўлга ўрнатилган қўлбола портловчи ускунани масофадан туриб ҳаракатга келтирди. Портлаш зарби йўлдан ўтаётган зирҳли машинани ёнга ағдариб ташлади.
Тўрт нафар ярадор полициячи шифохонага ётқизилди. Улардан икки нафари оғир аҳволда.
Изоҳ (0)