Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финалига йўлланма олган Тошкентнинг «Локомотив» клуби 2016 йилги давралар оралиғида икки нафар янги футболчини ўз сафига қўшиб олди. Клуб матбуот хизмати эртага — 2 август куни футболчиларни таништириш маросимини ўтказади.
Осиё Чемпионлар Лигаси регламентига кўра, унда иштирок этаётган клублар 3+1 кўринишида легионер футболчиларни мусобақа учун рўйхатдан ўтказа олади. «Локомотив» турнир чорак финалига икки нафар легионер — грузиялик Кахи Махарадзе ҳамда сербиялик Неманя Яничич билан етиб келди.
Иккинчи даврадан бошлаб «темирйўлчилар» 3+1 кўринишидан максимум фойдаланаётган клублар қаторига қўшилди. Шартнома имзолаган футболчилардан бири черногориялик Славен Степанович, иккинчиси туркманистонлик Артур Геворкян.
Клуб ўз олдига Осиё Чемпионлар Лигасида зафар қучишни мақсад этиб қўйгани ҳақида хабар берган. «Локомотив», шунингдек, Ўзбекистон Олий Лигасида пешқадам бўлиб турибди, Ўзбекистон Кубоги беллашувларида эса ярим финалга қадар етиб келди. Жамоа бир мавсумнинг ўзида ҳар учала турнирда зафар қучмоқчи.
Изоҳ (0)