Австралия Транспорт хавфсизлиги бюроси раҳбариятининг вакили Питер Фоли 2014 йилнинг мартида ғойиб бўлган Малайзиянинг Boeing (MH370 рейси) самолёти учувчилардан бирининг қасддан амалга оширган ҳаракатлари туфайли ҳалокатга учраган бўлиши мумкинлигини тан олди. Бу ҳақда The Australian нашрининг маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Бу икки йилдан ортиқ вақтдан буён қидирилаётган самолётнинг Австралиядан ғарбда жойлашган ҳудудлар чегарасида эмаслигини билдиради.
«Кимдир охирги дақиқага қадар самолёт бошқарувини назорат қилиб турганлиги эҳтимоли мавжуд ва биз ҳозирда бу маълумотнинг тасдиғини топиш учун фаол ҳаракатларни амалга оширмоқдамиз», — деди Фоли.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Boeing-777-200 самолётини қидиришда иштирок этаётганлар Танзания соҳилларида топилган самолёт қаноти бўлаклари парчалари «деярли шубҳасиз» йўқолган ҳаво кемасига тегишли эканлигини маълум қилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)