Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида Қўйлиқ даҳасидаги қурилиш моллари бозори олдидаги чорраҳага ўрнатилган светофор носозлиги ҳақида ахборот қолдирилди.
«Қўйлиқнинг қурилиш моллари бозори олдидаги чорраҳасида светофор, шамол қаерга қараб эсса, ўша томонга қараб ҳаракатланиб ётибди», — деб ёзган хабар муаллифи.
Светофор устуни маҳкамлаб, тўғрилаб қўйилган-қўйилмагани ҳақида ҳозирча аниқ расмий маълумот йўқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)