Андижон шаҳрида 29 июль куни кучли ёғингарчилик оқибатида шаҳар кўчалари сув остида қолди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
«Андижон шаҳрида сел қуйди. Шаҳарнинг ҳамма жойи 15 сантиметр сув остида қолди», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири. Бу ахборот расмий манбалар томонидан тасдиқлангани ёки рад этилгани йўқ.
Шаҳардаги мазкур ҳолат оқибатида жабрланганлар тўғрисида расмий ахборот ҳозирча мавжуд эмас.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)