Буюк Британия ва Европа расмийлари Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиш жараёнини 2019 йилнинг ёзида тугатишга умид қилмоқда. Бу ҳақда Financial Times нашрига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Европанинг юқори мартабали мансабдорларининг маълум қилишича, тўғридан-тўғри музокаралар 2017 йилнинг кузидан кечикмаслиги учун улар икки йиллик музокараларни олиб бориш мақсадида тайёргарликни эндигина бошлади.
Аввалроқ Евроиттифоқ билан савдо келишувлари музокараларини бошқарадиган Буюк Британия вазири Лайам Фокс Brexit жараёни 2019 йилнинг январь ойида, икки йиллик расмий музокаралар 2017 йил бошида бошланишини айтиб ўтганди. Brexit иши бўйича бош вазир Дэвид Дэвис Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиш муддати тахминан 2018 йилнинг охири ёки 2019 йилнинг бошида бўлишини маълум қилган.
Ушбу графикка амал қилиш учун Буюк Британия ҳукумати шу йилнинг охирига қадар Лиссабон келишувининг 50-моддасига биноан Брюсселга Евроиттифоқдан чиқиш учун расмий ариза бериши керак. Европа Иттифоқи мамлакат бош вазири Тереза Мейдан ушбу ишни тезроқ амалга оширишни талаб қилмоқда. Ўз навбатида Буюк Британия бош вазири янги Вазирлар маҳкамаси музокараларга тайёрланиши кераклиги учун бу ишни 2017 йилдан олдин бажара олмаслигини маълум қилди.
Изоҳ (0)