Шимолий Қозоғистоннинг Тайиншинский туманидаги Зелёний Гай қишлоғи яқинидан мамонт қолдиқлари топилди. Бу ҳақда Тарихий ўлкашунослик музейи илмий ходими Анна Мельниченко маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Тарихий ҳайвоннинг суяклари — 80 сантиметрга яқин узунликдаги тиш ва қўл-оёқ суяклари қисмларини тадқиқ этиш учун музей мутахассисларининг бир гуруҳи топилмалар аниқланган жойга чиқди.
Бироқ, тарихчининг сўзларига қараганда, мутахассислар суякларнинг ёмон сақланганлиги туфайли топилмани Петропавловскка етказа олмади.
«Биз уларни етказа олмасдик, улар йўлда сочилиб кетган бўларди», — деди Мельниченко.
Унинг сўзларига қараганда, вилоят тарихий ўлкашунослик музейи палеонтологик коллекциясида 500 га яқин экспонат, жумладан, мамонт скелетининг бош суягидан ташқари деярли барча қисмлари тўпланган.
Изоҳ (0)