Қирғизистонда минг киши 4 кун давомида 126 тонна нашани йўқ қилди
Қирғизистонда охирги тўрт куни давомида қарийб 126 тонна ёввойи наша ўсимлиги йўқ қилинди. Бу ҳақда, республика ИИВ матбуот хизматига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Тўрт кун ичида ‘Қара-қуурай’ (‘Наша’) тезкор-профилактика тадбири доирасида ички ишлар ходимлари 125 тонна 985 килограмм ёввойи нашани йўқ қилди», — маълум қилди матбуот хизмати вакили.
Унинг сўзларига қараганда, тадбирда тахминан минг киши иштирок этди. Жалолобод вилоятининг туманларидан бирида наша ўсаётган майдон катталиги боис қишлоқ хўжалиги техникасини жалб қилишга тўғри келди.
Участка нозирлари ёввойи нашани йўқ қилиш зарурлиги юзасидан маҳаллий аҳоли билан тушунтириш ишларини олиб борди.
Операция доирасида ноқонуний наркотик савдоси билан боғлиқ 26 жиноят фош этилди. 232 килограмм наркотик мусодара этилди.