Айни пайтда Рио-де-Жанейрода ўтадиган Олимпиадада иштирок этишга рухсат олган россиялик спортчилар сони 266 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда «Матч ТВ» телеканали эфирида Россия спорт вазири Виталий Мутко баёнот берди, деб ёзмоқда «Ведомости».
«Дастлаб киритилган аризадан сўнг бизнинг термамиз жиддий саралашдан ўтди — барча критерийларни биласиз», — деди Мутко.
«Биз 34 спорт туридан 29 тасига ариза берганмиз, шулардан тўрттасига йўл ололмадик, бугунги кунда ўтган спортчилар 266 нафар», — қўшимча қилди у.
Илгарироқ Олимпиадага 272 россиялик атлет йўл олгани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)