Аргентина футбол федерацияси раҳбарияти Лионель Мессини терма жамоага қайтишга кўндира олмади. Месси терма жамоага қайтишга шошилмаяпти. У бўлажак ўйинларда Аргентина шарафини ҳимоя қилмайди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
«Айни пайтда Месси Аргентина терма жамоаси аъзоси эмас» — деди унинг оила аъзоларидан бири.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 саралаш мусобақаси доирасида Аргентина 2 сентябрь куни Уругвай, 6 сентябрь куни Венесуэла билан ўйнайди.
Изоҳ (0)