Ереванда полиция патруль-пост хизмати полки биносини ушлаб турган «Сасна црер» мухолиф қуролли гуруҳи аъзолари ҳуқуқ-тартибот ходимлари билан отишмага киришиб кетди. Бунинг натижасида гуруҳ аъзоларидан бири Араик Хандоян яраланди, деб хабар беради «РБК».
«Ҳозиргина полк ҳудудида ўқ овозлари эшитилди. Ҳуқуқ ҳимоячилари жавобан ўт очди», — маълум қилди Арманистон полицияси матбуот котиби Ашот Агаронян.
Кейинроқ Агаронян яна бир қонунбузар яраланганини маълум қилди.«Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда», — деб ёзди у Facebook’даги саҳифасида.
Тасдиқланмаган ахборотга кўра, Хандоян оёғидан яраланган.
Изоҳ (0)