Испаниянинг Пальма-де Майорка шаҳри суди германиялик актриса ва супермодель Клаудия Шиффернинг икки қарағайни ноқонуний кестириши муносабати билан киритилган аризани кўриб чиқади. Бу ҳақда, Daily Mail’га асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Айбловни германиялик мультимиллионер, Михаэль Шумахернинг собиқ менежери Вилли Вебер илгари сурди. Унинг фикрича, Шиффер — Вебернинг қўшниси — деразасидан денгиз манзарасини очиш ва бу билан кўчмас мулк нархини ошириш учун унга тегишли ҳудудда жойлашган икки қарағайни кестириб ташлаб, бировнинг мулкига ва экологияга зиён келтирди.
Моделнинг боғбонларини айбловларни инкор қилиб, дарахтлар касаллик туфайли кесилганини айтмоқда.
Изоҳ (0)