Виржиния штати сенатори Тим Кейн Демократик партиядан АҚШ вице-президентлиги лавозимига номзод сифатида расман тасдиқланди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Унинг номзоди Филадельфия шаҳрида (Пенсильвания штати) 27 июль, чоршанба куни бўлиб ўтган партия бирлашмаси қурултойида бир овоздан маъқулланди. Унга рақобатчилар бўлмади.
Конгресс сенати сайтига жойлаштирилган таржимаи ҳолга кўра, Кейн 58 ёшда, бошқармада 2012 йилдан буён ишламоқда. Бунгача сиёсатчи Ричмонд шаҳрининг мэри (1998—2001 йиллар), вице-губернатор (2002—2006 йиллар), Виржиния штати губернатори (2006—2010 йиллар), 2009—2011 йилларда эса Демократик партия Миллий қўмитасининг раиси лавозимларини эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президентлик лавозимига Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон вице-президентликка номзод сифатида Виржиния штати сенатори Тим Кейнни танлаганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)