Петербурглик сайёҳ Волгоград яқинида момақалдироқ пайтида селфи олишга уриниб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
1984 йилда туғилган петербурглик Дон бўйлаб кемада Ростов вилоятига қараб ҳаракатланаётган эди. Серафимовичда у капитан ва унинг ёрдамчиси билан диққатга сазовор жойларни томоша қилиш учун соҳилга тушган.
Эркаклар ёмғир остида шундай жойлардан бири Поклонний хочига кўтарилиб, у ерда селфига тушган. Шундан сўнг капитан ва унинг ёрдамчиси пастга туша бошлаган, сайёҳ эса суратга тушишда давом этган. Шу лаҳзада уни яшин уриб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)