Emirates Airlines компаниясининг Boeing 777 самолёти бортида тутун чиқиши туфайли бугун, 26 июль куни Мумбай аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда The Times of India нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, самолёт Дубайдан Мальдив оролларига учиб кетаётганди. Ҳаво кемаси бортида 309 йўловчи бўлгани хабар қилинмоқда.
Самолёт бортида тутун келиб чиқишининг сабаблари ҳозирча ҳақида маълумот берилмаган. The Hindu’нинг ёзишича, воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)