Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо яқинлашиб келаётган Англия чемпионатидан нималарни кутаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».

Фото: The Independent

Фото: The Independent

«Гвардиола ҳамма ўз синовларидан ўрганади деганида, ҳақ бўлганди. Йўл қанчалик қийин бўлса, кўпроқ ҳаракат қилиш керак бўлади. Менимча, Пеп билан бир-биримизнинг ўсишимиз учун кўп ишни амалга оширганмиз. Аммо футбол – бу 11 га 11 ўйин. Айнан футболчилар ўйин тақдирини ҳал қилади. Улар мураббийдан кўра муҳимроқ», – деди Моуриньо.

«‘МЮ’ ва ‘Манчестер Сити’ – ўз олдига юқори мақсадларни қўйган икки топ-клуб. Аммо бошқа рақиблар ҳам бор. Англия чемпионлиги учун 6 ёки 7 жамоа курашади. Ҳар бир жамоа ҳар бир очко учун курашиши шубҳасиз. Англия чемпионати авваллари ҳам ўзгача эди, энди эса янада ўзгача бўлади», – дея фикр билдирди Моуриньо.

Маълумот учун, Англия чемпионатининг 2016/17 йилги мавсуми 13 август куни старт олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади