БААнинг Дубай амирлиги полицияси йўл ҳаракати департаменти 2016 йилнинг иккинчи чораги натижаларига кўра энг хавфли йўллар рўйхатини келтирди. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.
Ҳисоботга кўра, иккинчи чоракда Дубайда ўлимга олиб келган ЙТҲлар сони 59 тани ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 42 тага тенг бўлган эди.
Энг хавфли йўл деб Shaikh Mohammad Bin Zayed Road тан олинди — у ерда ҳисобот даврида ўлим билан якун топган 14 ЙТҲ содир бўлди. Emirates Road тўққизта ҳолат билан иккинчи ўринни эгаллади. Ниҳоят, Emirates Road ва Dubai-Al Ain Road учинчи бўлди — бу йўллардаги иккитадан авария ўлим ҳолатини келтириб чиқарди.
Шунингдек, ҳисоботда турли даражадаги жароҳатларга олиб келган ЙТҲлар бўйича ҳам маълумот келтирилди.
Изоҳ (0)