Америка баскетболининг афсонаси Майкл Жордан мамлакатни бирлаштириш ва афроамерикаликлар ва полиция ўртасидаги муносабатлар кескинлигини юмшатиш учун «тинчлик мулоқоти»ни ўрнатишга чақирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
У 25 июль, душанба куни The Undefeated нашрида чоп этилган баёнотида икки ташкилотга— яқинда АҚШ полиция раҳбарлари ассоциацияси томонидан таъсис этилган Полиция ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар институти ва Рангли аҳолининг тараққиётига кўмак бериш миллий ассоциацияси қошидаги Ҳуқуқий ҳимоя жамғармасига 1 миллион доллардан хайрия қилишини маълум қилди.
Бу пуллар АҚШнинг қора танли фуқаролари ва мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишончни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳалар учун сарфланиши лозим.
Изоҳ (0)