Pokemon Go ўйини чиққанидан буён Nintendo компаниясининг акциялари барқарор ўсиб келаётган эди. Аммо инвесторлар ўйин ишлаб чиқарувчиси аслида кимга тегишлилигини билиб қолгани боис Nintendo акцияларининг нархлари 18 фоизга тушиб кетди. Бу ҳақда, The Verge нашрига асосланиб, «Hi-Tech.Mail.ru» хабар бермоқда.
Инвесторларнинг аниқлашича, Pokemon Go Nintendo’га тегишли эмас экан. У Niantic Labs билан биргаликда ўйин устида ишлаган The Pokemon Company компаниясининг 32 фоизига эгалик қилар экан. Niantic Labs, ўз навбатида, илгари Google’га тегишли бўлган, аммо бевосита ўйиннинг чиқиши олдидан мустақил компанияга айланган.
Шу тариқа, Nintendo акциялари бир кунда 6,4 миллиард долларга арзонлашди.
Бундан ташқари, Nintendo чоп этган матбуот хабарномасида Pokemon Go’нинг чиқиши компания тушумининг рекорд даражада ўсишига олиб келмаслиги таъкидланади, негаки олинган маблағ покемонлар ҳақидаги ўйин ишқибозлари учун янги воситалар ишлаб чиқаришга сарфланади.
Изоҳ (0)