Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрида жангариларнинг миномётдан ўққа тутиши оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди, яна 20 нафари яраланди. Бу ҳақда France-Presse агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, номаълум жангарилар ҳукумат кучлари назорати остидаги даҳада жойлашган ресторанга қарата ўқ узган. Ҳозирча Сурия ҳудудида фаолият олиб бораётган ҳеч қайси бир террорчи гуруҳ отишма учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Изоҳ (0)