Афғонистонда 2009 йилнинг бошидан буён 22 941 нафар тинч аҳоли вакили ўлдирилди, 40 993 нафари яраланди. Ушбу маълумотлар 25 июль, душанба куни БМТнинг Женевада чоп этилган ҳисоботида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Жорий йилнинг олти ойи мобайнида фуқаролар орасидаги қурбонлар сони ўтган йилнинг шу даври билан таққосланганда 4 фоизга ошган. Афғонистонга кўмак бериш бўйича БМТ миссияси экспертлари 1 601 нафар тинч аҳоли вакилининг ўлдирилганлиги ва 3 565 нафарининг яраланганлигини маълум қилди.
«Бу 2009 йилдан буён ярим йиллик учун энг юқори кўрсаткичдир», — деб таъкидлайди ҳисобот муаллифлари.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зейд Раад ал-Ҳусайн ҳалок бўлган ва яраланганлардан учдан бири — 1 509 нафарини болалар ташкил этиши ташвишлантирадиган ҳолат эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)