Мьянманинг Янгон шаҳрида жойлашган АҚШ элчихонаси яқинида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас. Суриштирув ишлари бошланган хабар қилинмоқда.
Маҳаллий аҳоли вакиллари ижтимоий тармоқлар орқали портлаш дипломатик ваколатхона бинолари мажмуаси ҳудудида содир бўлганини билдирмоқда. Тасдиқланмаган ахборотга кўра, портлашнинг миқёси унча катта бўлмаган.
Изоҳ (0)