Карате бўйича Таиланд очиқ чемпионида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 11 та медалга эга чиқди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Thailand Open Karate-do Championship—2016 ном олган турнирдаги 11 та медалдан 2 таси олтин, 6 таси кумуш ва яна 3 таси бронзадир.
Олтин медалга эга чиққанлар: Садриддин Сайматов (-60 кг) ва Абдулазиз Отабоев (-67 кг).
Кумуш медалга эга чиққанлар: Акмал Чориев (-68 кг, 16−17 ёшлилар). Шунингдек, Бекзод Туйғунов, Садриддин Сайматов, Абдуллазиз Отабоев, Иброҳим Хўжаёров ва Суҳроб Рустамов.
Бронза медалини қўлга киритганлар: Зуфар Жўраев (-43 кг, 10−11 ёшлилар), Искандар Хушбоқов (-61 кг, 16−17 ёшлилар) ва Суҳроб Рустамов (-84 кг).
Изоҳ (0)