Миллиардер, Berkshire Hathaway Inc. раҳбари Уоррен Баффет 21 июль, пайшанба куни Bloomberg версияси бўйича сайёранинг энг бой инсонлари рейтингида (Billionaires Index) учинчи ўринни Amazon асосчиси Жефф Безосга бериб қўйди. Бунга унинг хайрия фаолияти сабаб, деб хабар бермоқда «РБК».
21 июль ҳолатига кўра Жефф Безоснинг бойлиги 65,1 миллиард долларни, Уоррен Баффетнинг давлати эса 65 миллиард долларни ташкил этди.
Июль ойининг ўрталарида 85 ёшли Баффет хайрия мақсадларига 2,9 миллиард доллар йўналтирди. Жумладан, миллиардер Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда Гейтснинг жамғармасига 2,2 миллиард долларлик акцияларни тақдим этди.
Шунга қарамай, Berkshire Hathaway’нинг A тоифасидаги акциялари 9,4 фоизга қимматлашгани боис йил бошидан бери Баффетнинг бойлиги 2,7 миллиард долларга кўпайди. Безоснинг бойлиги эса шу даврда 5,4 миллиардга ошди.
Изоҳ (0)