Буюк Британия аҳолиси йилига 160 миллион дона бананни чиқиндихонага ташлайди. Бу ҳақда, The Times нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Британияда банан машҳур мевалардан ҳисобланади. Ҳар бир Британия фуқароси ҳафтасига ўртача учта банан ейди, бу эса йилига 12 килограмм демакдир.
Sainsbury’s супермаркетлар тармоғи томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, мамлакат аҳолисининг 80 фоизи бананни яхши кўради, 20 фоизи эса ундан ҳар куни тановул қилади. Респондентларнинг учдан бири эса пўстлоқда биттагина қора доғ пайдо бўлса ҳам бананни дарҳол ташлаб юборади.
Натижада шу қадар кўп банан чиқитга чиқадики, уларнинг барини териб чиқса, Британияни Янги Зеландия билан боғлайдиган чизиқ ҳосил бўлади.
Sainsbury’s исрофгарчилик билан курашиш мақсадида бундан буён ўз дўконларида харидорлар сотиб олишдан бош тортадиган мевалардан нон пиширишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)