Англиянинг «Манчестер Сити» клубини қабул қилиб олган Хосеп Гвардиола биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказди ва ўзининг собиқ клуби «Бавария»дан енгилди.
Ҳар икки клуб ҳам ўзининг асосий таркиби билан майдонга тушгани йўқ. Ўйиндаги ягона гол 76-дақиқага келиб Ўзтурк томонидан киритилди, деб хабар берди «Championat.asia» сайти.
«Бавария»нинг уй стадиони бўлмиш «Альянс-Арена»да кечган беллашувда жамоалар қуйидаги футболчилар хизматидан фойдаланди.
20 июль, чоршанба «Альянс-Арена» стадиони Ўртоқлик учрашуви
«Бавария» (Германия) — «Манчестер Сити» (Англия) 1:0
Гол: Ўзтурк, 76 (1:0).«Бавария»: Улрайх, Бернат (Фридл, 66), Рафинья, Алаба (Ўзтурк, 46), Хаби Алонсо (Дорш, 46), Рибери (Хеглер, 46), Фелдхан, Мартинес (Гётсе, 65), Грин, Бенко (Шабани, 82), Лам.
«Манчестер Сити»: Кабальеро (Ганн, 46), Адарабиойо, Маффео, Коларов (Бютюки, 66), Тасенде, Фернандо (Туре, 55), Баркер (Клиши, 46), Навас (Селина, 55), Фернандиньо (Алейш Гарсия, 73), Зинченко (Делф, 46), Ихеаначо (Бони, 46).
Изоҳ (0)