Олмаотада аксилтеррорчилик операциясини ўтказиш чоғида ҳалок бўлган полициячилар Максат Салимбаев ва Тимур Бегасиловнинг оилаларига квартира калитлари топширилди. Бу ҳақда Олмаота маъмурияти маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Вилоят раҳбари Амандик Баталов полициячилар жамиятни жиноий тажовуздан ҳимоя қила туриб ва ўзига юклатилган бурчни шараф билан бажара туриб ҳалок бўлганлигини таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олмаотадаги отишмаларда ҳалок бўлганларнинг оиласига 15 миллион тенге (45 минг доллар), жабрланганларга 5 миллион тенгедан (15 минг доллар) моддий ёрдам ажратилиши хабар берилганди.
Бундан ташқари, Олмаота ва Остона полициячилари бир кунлик иш ҳақини қурбон бўлган ҳамкасблари оилалари ҳисобига ўтказди.
Изоҳ (0)