Бир неча кунлардан буён тўхтамаётган кучли ёғингарчилик оқибатида Буюк Хитой деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Девор остидаги ернинг кўчиши туфайли қадимий иншоотнинг 30 метрлик ҳудуди тўкилиб тушди. Воқеа Пекиндан 50 километр наридаги Цзюйюнгуан қопқаси яқинида рўй берди.
Шу атрофда жойлашган Шисанлинь ёдгорлик мажмуаси вакилининг сўзларига қараганда, таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.
Изоҳ (0)