Google корпорацияси дунёдаги мингдан ортиқ музейнинг экспонатларини кўриш имкониятини берадиган Arts & Culture дастурини ҳамда шу номдаги сайтнинг янги версиясини ишга туширди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Google Маданият Академияси маҳсулоти бўйича менежер Дункан Осборннинг билдиришича, сайт ва дастур ёрдамида жаҳоннинг 70 мамлакатида жойлашган мингдан ортиқ музейга виртуал саёҳат уюштириш мумкин.
Сайтда экспонатларни калит сўзлар бўйича қидириш ёки ранглар бўйича саралаш мумкин.
Arts & Culture дастури эса iOS ва Android оператив дастурларига мўлжалланган версияларда чиқди. У орқали Google Cardboard кўзойнагидан фойдаланган ҳолда музейлар бўйлаб виртуал саёҳат уюштириш мумкин.
Изоҳ (0)