2017 йилнинг иккинчи ярмида Европа Иттифоқи Кенгашида Буюк Британия ўрнига Эстония раислик қилади. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Бир муддат илгари Буюк Британия Кенгашдаги раислигидан воз кечиши маълум бўлган эди. Шу муносабат билан Эстония ўз навбати келишидан ярим йил олдин, 2017 йилнинг 1 июлидан эътиборан Кенгаш раислигига ўтиради.
Айни пайтда Кенгашга Словакия раислик қилмоқда, 2017 йил бошида унинг ўрнини Мальта эгаллайди.
Изоҳ (0)