Яманнинг вақтинчалик пойтахти Аданда шаҳри марказида содир этилган портлаш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди. Бу ҳақда, Sky News Arabia телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа Дар ал-Мансур туманидаги назорат-ўтказиш пункти олдида содир бўлди. Пунктга яқинлашган худкуш танасига мустаҳкамланган портловчи ускунани ҳаракатга келтирди.
Изоҳ (0)