Рио—2016 ташкилий қўмитаси ёзги Олимпиада ўйинлари учун мўлжалланган чипталарнинг сўнгги партияси сотувга чиққани ҳақида хабар берди, деб ёзди «Ведомости».
Бунда гап умумий қиймати 307 минг АҚШ долларини ташкил қиладиган 100 мингта чипта ҳақида бормоқда. Чипталарнинг энг арзони 6 доллардан бўлиб, у Сан-Паулу шаҳрида бўлиб ўтадиган футбол турнирининг гуруҳ учрашувларига кириш ҳуқуқини беради. Олимпиаданинг очилиш ва ёпилиш маросимлари учун чиқарилган чипталар эса 1400 доллардан сотилади.
«Биз барча спорт турларига кириш ҳуқуқини берувчи чипталарни сотмоқдамиз. Бу Олимпиада ўйинларига чипта сотиб олишга улгурмаган одамлар учун жуда яхши имконият», — деб таъкидлади чипталар савдоси бўйича ташкилий қўмита директори Донован Феррети.
Директорнинг сўзларига кўра, талаб асосан очилиш ва ёпилиш маросимларини кузатиб боришга бўлмоқда. Баскетбол, волейбол, футбол, теннис ва сузиш спорт турларига бўлган қизиқиш ҳам катта.
Ўтган ҳафта ташкилотчилар Рио—2016 Олимпиадаси учун чиқарилган жами чипталарнинг 70 фоизи сотиб бўлингани ҳақида хабар берганди. Уларнинг қўшимча қилишича, бу режадаги муддатдан илгарироқ ҳаракат қилинаётганини билдиради.
Параолимпия ўйинлари учун бўлган қизиқиш у қадар юқори эмас. Унинг учун чиқарилган чипталарнинг 29 фоизигина сотиб бўлинган.
Изоҳ (0)