Ҳиндистоннинг бир нечта компанияси ходимларига бош ролни Ражникант ижро этган янги «Кабали» фильмини кўришлари учун бўш вақт тақдим этишга қарор қилди. Фильм Ҳиндистонда жорий йилдаги энг кутилаётган картиналардан биридир, деб хабар беради «Интерфакс».
Компания вакилларининг сўзларига қараганда, 22 июль, жума — премьера куни кўпчилик барибир ишга келмайди ва фильмга тушади, шу боис компаниялар раҳбарлари буни расмийлаштиришга қарор қилди.
Ражникантнинг Ченнаи шаҳрида истиқомат қилувчи мухлислари 22 июлни янги фильм премьераси муносабати билан расман дам олиш куни деб белгилашни сўраб онлайн-петиция чоп этган эди.
Ражникант асосан Колливудда — тамил тилидаги фильмларда суратга тушади. Ўзига хос ижроси туфайли улкан шуҳрат қозонган Ражникант 2007 йилда Осиёнинг Жеки Чандан кейинги энг қиммат актёри деб топилган эди.
Изоҳ (0)