Арманистон пойтахти Ереванда қуролли шахслар томонидан қўлга олинган полиция патруль-пост хизмати полки биносида ўқ овозлари эшитилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Полк ҳудудини гаровда ушлаб турган шахслар бино олдида тўпланган тарафдорларига ўзлари ўқ узганини маълум қилди.
«Бу огоҳлантириш мақсадида амалга оширилди, полиция тўпланаётган тарафдорларга қарши ҳаракат қилмаслиги учун», — деди фаоллардан бири.
Арманистон полицияси раҳбари ўринбосари Самвел Ованнисян ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари уларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмаганини маълум қилди.
Изоҳ (0)