Гватемалада «Павон» номли қаттиқ тартибли жазо ўташ муассасасида бўлиб ўтган ғалаён оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди, яна 18 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, тартибсизликни бошлаган маҳбуслар муассасанинг бир нечта хоналарини ушлаб туришда давом этиб, полиция ходимларининг у ерга киришига йўл қўймаяпти.
Мамлакатнинг энг машҳур маҳбусларидан бири, Қуролли кучларнинг собиқ капитани Бирон Лима ҳам тартибсизликлар оқибатида ҳалок бўлди. У 1998 йили епископ Хуан Херардининг жонига қасд қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
2015 йилда ушбу жазони ўташ муассасасида бўлиб ўтган тартибсизликда 20 киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)